filler image

“Геология музейи”

Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига қарашли “Геология музейи” 1926-йилдан бошлаб, геологлар иш жараёнларида тўплаган тоғ жинслари, минераллари, топилмаларини олиб келишлари натижасида ташкил топган.



filler image

Музейдаги мавжуд кўргазмалар

асосини Ўзбекистоннинг собиқ Бошгеология хизматининг мўжазгина музейи коллекциялари ҳамда геологик ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек Ўзбекистон ва Марказий Осиё ер ости бойликларининг таниқли тадқиқотчилари томонидан республика геология тармоғининг 90 йиллик фаолияти мобайнида тўпланган батафсил коллекциявий материалларни ташкил этади.


Музей фаолиятининг асосий мақсади

responsive screensГеология музейининг кўргазмалар залларида, дунё ахамиятига молик бўлган Республикамизнинг ноёб геологик мероси экспозициялари ҳам намойиш этилади. Бу эса бизнинг геологик нуқтаи назардан жахон миқёсида танилганлигимизни қолаверса миллий ғуруримизни, фанимиз, миллий урф-одатимиз,иқтисодимиз, сиёсатимизни ривожланишида катта ахамиятига эга бўлиб келмокда. Замонавий ривожланаётган ахборот технологиялари асримизда Геология музейи олдида геологик обектларда мужассам илмий ахборотни имкон қадар энг юқори даражада тақдим этиш ва ёритиб бериш масаласи турибди. Улар барчаси бирламчи табиий (тошдаги) ва иккиламчи (қоғоз, расм, электрон, видео ва бошқалар...) геологик фондларига, маълумотлар банкига таянган ҳолда олинажак илмий билим ва эксперт даражасида баҳолашни мухим омили бўлиб хизмат қилади. Шуни алохида таъкидлаш жоизки табиий ахборот ташувчилар геологик жисмларни тузилиши ва таркиби тўғрисидаги энг асосий ва ягона маълумот бўлиб хизмат қилади.
Геология музейи нафақат фаннинг далили сифатида балки марказий Давгеолкўм билим олиш ва малака ошириш даргохи сифатида хам шаклланиб келмокда, бу ерда Республиканинг барча геологик билим юртларидан, олий ўқув юртларидан, колледж ва мактаблардан асосий билим базасини ўрганиб кетишади, ҳамда минералогия, петрография, полеонтология ва бошқа геологик йўналишларда лекциялар ўтказилади. Бундан ташқари, барча чет эл ташкилотларидан, компаниялардан, чет эл олимларига музейимизни таништириш экскурсиялари ташкиллаштирилади. Мамлакат геология тармоғининг ютуқларини ва геологияга доир билимларини аҳоли орасида оммалаштиришда фаол иштирок этади.
Музейнинг залларида, экспонатлар ва бошқа кўргазмалар тўғрисидаги маълумотлар, кўргазма материалларининг намойиш этилиши, ҳамда экскурсаводлар томонидан 3 тилда, яъни давлат тили, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Ҳар бир музейга келувчилар музейдаги сақланиб қўйилган тарихий обидаларни, ҳамда табиий бойликларни ноёб турларини кўриб, ўзида юртига нисбатан ғурур туйғусига сабаб бўлади.

(c) 2016-2017 Давлат Геология музейи

html counterсчетчик посетителей сайта